Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда "Камалак юлдузлари" фестивали бўлиб ўтди
13:16 / 2022-08-01

Гулистон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ўтказилди.

Фестиваль Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият, Халқ таълими бошқармалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли болалар ўртасида ўтказилди.

Мақсад, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттиришдан иборат.

Иштирокчилар 6-14 ёшгача бўлиб, улар мумтоз, миллий ва академик ижро, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, назм, наср йўналишлари бўйича ўзаро беллашди.

Жорий йил фестивалда иштирок этиш истагини билдирган болалар вилоят бўйича 1300 нафардан ошди. Иқтидорли болалар 6 та йўналиш – “А” - фортепиано, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар; “В” - эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, анъанавий чолғу ижрочилиги; “С” - анъанавий хонандалик, академик хонандалик, фольклор ва хор жамоалар, “D” - хореография-рақс-миллий, балл рақси ҳамда замонавий рақслар; “Е” - тасвирий санъат-графика, ранг тасвир (натюрморт), ҳайкалтарошлик, амалий санъат-кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, биссер тўқиш; “F” - наср-ҳикоя, эртак, назм-шеър, ғазал, достон бўйича ариза билан мурожаат қилган. Улар жорий йилнинг 7-15 июнь кунлари танловнинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этди.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичларидан 161 нафар иқтидорли бола сараланиб, вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Фестиваль якунига кўра, 48 нафар истеъдодли ёш вилоят босқичи ғолиби бўлди. Улар рағбатлантирилди.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат),ЎзА