Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда энг катта реклама монитори ўрнатилиши кўзда тутилмоқда
16:54 / 2020-07-19

Гулистон шаҳридаги «Янги деҳқон бозори» ҳудуди яқинида умумий майдони 114 метр квадрат бўлган реклама монитори ўрнатилиши режалаштирилмоқда.


Гулистон шаҳридаги «Янги деҳқон бозори» ҳудуди яқинида умумий майдони 114 метр квадрат бўлган реклама монитори ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда “Dantes Construction” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Дантес Устаджалилов хабар қилди.

Ушбу реклама монитори “FULL HD” сифатли айлана шаклида ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан Гулистон шаҳар ҳокимининг қарори имзоланиши кутилаяпти. Лойиҳа қисқа муддат ичида қуриб битказилиши ва мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрамига фойдаланишга топширилиши назарда тутилган.

– Ушбу реклама мониторининг ўрнатилиши нафақат ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар учун фойдали, балки, шаҳримиз чиройига ҳам чирой қўшишига ишончим комил ва бу гулистонликларга жамоамизнинг мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлишига ишончим комил, – дейди “Dantes Construction” МЧЖ таъсисчиси Дантес Устаджалилов.

Мазкур компания томонидан мамлакатимиздаги энг баланд бинолардан бири ҳам Гулистон шаҳрида бунёд этилаётганини, лойиҳага кўра, унинг баландлиги 21 қаватдан иборат бўлишини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.