Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда чемпионлар аниқланади
14:23 / 2023-04-14

Миллий спортимиз курашнинг халқаро майдонда кенг ривож топишида мамлакатимизда ўтказиладиган ички чемпионат ва биринчиликларнинг аҳамияти беқиёс. Шу маънода, кейинги йилларда юртимизда кураш бўйича бир қатор турнирлар, чемпионатлар, ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда. Бу аҳоли орасида кураш спортининг оммалашишига хизмат қилаётир.

Гулистон шаҳрида кураш бўйича кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ҳам айни шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, замонавий кураш қоидалари асосчиси Комил Юсупов ва вилоят прокурори Савид Иматов мазкур саъй-ҳаракатлар курашнинг дунё бўйлаб кенг ёйилишида муҳим аҳамият касб этишини билдирди. Айтиш лозимки, чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан Сирдарёга келган минг нафарга яқин курашчи ўғил қизлар 20 та вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этмоқда. Биринчиликнинг ғолиб ва совриндорлари эртага 15 апрель куни аниқланади.  

Ш. Суяров, ЎзА