Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда болалар реаблитация маркази очилди
12:17 / 2023-03-18

Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги фармони ижроси доирасида ташкил этилган марказ болалар ўртасида ногиронликни камайтириш, баркамол, соғлом авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ҳакимов иштирок этди. Республикада биринчилардан бўлиб ташкил этилган марказ сурункали касалликларга чалинган, ногиронлиги бор болалар учун тиббий хизмат кўрсатишга мослаштирилган. Унинг асосий мақсади сурункали касаллиги ва ногиронлиги бор болаларнинг саломатлигини яхшилаш, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, даволаш, асоратларини камайтириш ва соғломлаштиришга қаратилган. 

— Марказда асаб тизими, суяк-мушак ва таянч тизими, нафас аъзолари, бўғим касаликлари реабилитация бўлимлари мавжуд, –дейди бош шифокор Турсуной Холбоева. – Марказда бемор болалар функционал ташхис хоналаридан ва клиник, биокимё лаборатория текширувларидан ўтиб, физиотерапия бўлимида шифокор кўригидан ўтади. Бемор болалар юқори ва паст частотали токлар билан, массаж, парафин каби муолажаларини олиб, жисмоний тарбия хонасида зарур машқларни бажаришади. Марказда болалар учун шифобахш доривор гиёҳлардан дамламалар ҳам тайёрланади. Бу реабилитацион даволаш усуллари болалар тана аъзоларида йўқолган функцияларини қисман ва тўлиқ тиклашга йўналтирилган.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА