Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда беморлар сайёр қутилар орқали овоз берди
18:02 / 2023-04-30

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали, Гулистон шаҳар тиббиёт кластери, РДМ тиббий шифохонаси вилоят маркази Гулистон шаҳрининг "Обод юрт" маҳалласи ҳудудида ёнма-ён жойлашган. Ушбу тиббиёт масканларида ҳозирги кунда референдум масканларига беморлиги боис боролмайдиган, вилоятнинг турли ҳудудларидан даволанишга келган 562 нафар беморлар даволанмоқда.

Гулистон шаҳридаги 16-референдум участка комиссияси аъзолари ҳамда кузатувчилар ҳамроҳлигида шифохоналарга сайёр қутилар олиб борилиб, юртдошларимизнинг конституцион ҳуқуқлари таъминланди. Шифохоналарнинг барча бўлимларида овоз бериш жараёни ташкил этилди.  

– Юртимизда бўлиб ўтадиган барча сиёсий тадбирларга қатнашаман, –дейди РШТЁИМ травматология бўлимида даволанаётган 68 ёшли бемор Т.Оқбўтаев. – Бу йил референдумда овоз беролмас эканманда, деб ўйланиб ётсам, хонамизга референдум участка аъзолари қутичани кўтариб кириб келди. Ўз фуқаролик бурчимни бажариб янги Конституция учун овоз бердим.  

– Гулистон шаҳар тиббиёт кластерида даволанмоқдаман, – дейди бемор Х.Каримова. –Давлатимиздан миннатдор бўлдим. Гарчи шифохонада бўлсак-да, бизнинг фуқаролик бурчимизни таъминлаб бериб,референдумда иштирокимиз учун шароит яратиб берилди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА