Гулистонда 20 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шоири остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмалари ҳамда қатор жамоат ташкилотларининг ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатида турган оилаларнинг 20 нафар фарзанди учун суннат тўйлари ўтказилди.

Тўй болаларга шаҳар ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Гулистон шаҳар бўлинмаси, хомий ташкилотлар томонидан кийим-кечак, велосипед, бошқа тўй совғалари топширилди.
Тўй болалар Ватанга содиқ фарзандлар бўлишини сўраб дуо қилинди.
Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА