French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда 15 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди
12:40 / 2022-08-26

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбир ташкил этилди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган оилалар 15 нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказилди.

Тўй болаларга туман ҳокимлиги ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Гулистон туман бўлинмаси ҳузурида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳамда ҳомийлар томонидан велосипед, кийим-кечак, бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Мустақиллик, ёшлик, севги-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
 


Шуҳрат Суяров, ЎзА