Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда 1066 оила фарзандларига бир марталик моддий ёрдам берилди
08:15 / 2021-08-24

Сирдарё вилояти Гулистон туманида 1066 та оиланинг 1425 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандларига бир марталик 500 минг сўмдан ёрдам пули тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида жорий йил 30 июль куни “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" қарори қабул қилинди.

Мазкур фармон ва қарорларга асосан, Гулистон туманида боқувчисини йўқотган 401 нафар оиланинг 585 нафар боласига 292,5 млн. сўм, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган 504 та оиланинг 525 нафар фарзандларига 262,5 млн. сўм ва "Темир дафтар"га киритилган 161 та оиланинг 315 нафар фарзандларига 157,5 млн. сўм, жами 3 тоифадаги 1066 оиланинг 1425 нафар фарзандлари 500 минг сўмдан 712,5 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар нақд пулда тарқатилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ёрдам пулларини тарқатиш жараёнида "Темир дафтар" га киритилган оилаларнинг шароитлари билан яқиндан танишди ва улар билан очиқ мулоқот қилди.

 

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА