Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон туманига 22 та янги пахта териш машиналари олиб келинди
19:24 / 2020-08-18

Пахта йиғим-терими ўта жиддий ва масъулиятли мавсум. Ана шу масъулиятли жараёнга туманда пухта ҳозирлик кўрилмоқда.


Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани фермерлари “Полтех-Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома имзолаб, эрта баҳордан жорий мавсумда 6 минг 200 гектар ер майдонига чигит қадаб, 17 минг тонна қимматбаҳо пахта хомашёси ишлаб чиқаришга азми қарор қилган.

Пахта йиғим-терими ўта жиддий ва масъулиятли мавсум. Ана шу масъулиятли жараёнга туманда пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Туман деҳқонлари йил давомида пешона тери эвазига етиштирилаётган пахтадан юқори ҳосил олиш мақсадида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

– Айни пайтда пахта далаларимизда ғўзани қайта чилпиш ишларини амалга ошириш баробарида, ниҳолларга учинчи сув берилаяпти, – дейди “Политех-Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери иш бошқарувчиси Абдумажид Раимбердиев. – Худо хоҳласа, жорий йилнинг 25 августидан учинчи сув якунига етган майдонларда, пахта баргларини тўкиш учун дефолация ишларини бошлашни режалаштирганмиз. Бунинг учун барча имкониятларимиз етарли. 

Пахта машинаси-2.jpg  

Етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан тез ва сифатли йиғиб-териб олиш, мавсумни муваффақиятли якунлаш кўп жиҳатдан йиғим-теримни тўғри ташкил этишга боғлиқ. Шу мақсадда туман ҳокими Ш.Ғафуров бошчилигида мутасаддилар томонидан барча зарур чора-тадбирларни изчиллик билан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, пахта терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, туманга 20 дона “Кейс” 2 дона “Жондер” янги замонавий пахта териш машиналари олиб келинди.

Шунингдек, жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумида қатнашадиган 64 дона транспорт ва тракторлар, 128 дона тиркама ҳамда 44 дона ОВХ пуркагич белгиланган дислокация жойларига йиғилиб, таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.