French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари жиноят устида ушланди
20:29 / 2021-04-29

Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.С. билан олдиндан тил бириктириб, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаро М.ни пора беришга далолат қилиб, унга туман ҳокими ўринбосари орқали кам таъминланган оилалар учун “Юлдуз” массивида қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб, уй олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг М.Х.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.С. хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқоридаги масалада фуқаро М.га ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини М.Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА