Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон шаҳрида 18 нафар хотин-қиз ўз ўзини банд қилиш имкониятига эга бўлди
09:38 / 2021-08-17

Жамиятда аёллар ролини ошириш, уларга моддий ва маънавий кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хотин-қизларнининг дунёқарашларини юксалтиришга, ўз-ўзини банд қилишга, аёлларнининг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Aёллар дафтари"га киритилган ишсиз аёлларга берилаётган имкониятлар бунинг ёрқин мисолидир.  

Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими томонидан 18 нафар хотин-қизга ўз-ўзини банд қилишлари учун тикув машиналари топширилди. Ижтимой кўмакка муҳтож фуқароларга яратиб берилаётган бундай шароитлар уларнинг иқтисодий имконияти яхишланиши, рўзғори бут бўлишига хизмат қилади.

Ш.Суяров ЎзА