Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Сирдарёга ташрифи доирасида Гулистон Давлат университети Кузатув кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Кузатув кенгаши раиси бошчилигида давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларга молиявий мустақиллик бериш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Музокараларда, шунингдек, Гулистон давлат университетининг узоқ ва ўрта муддатли ривожлантириш дастури муҳокама қилинди. Университетни халқаро ТОП-1 000 таликка киритиш бўйича стратегик режа ишлаб чиқишга келишилди.
Ташриф доирасида Иброҳим Абдураҳмонов вилоятидаги Ёшлар технопарки биносининг қурилиш ишлари билан ҳам танишди.
Технопарклар ўрта ва кичик рискларга эга бўлган инновацион корхоналарни ташкил қилиш бўйича ўзига хос фабрика вазифасини бажаради. Бу эса энди иш бошлаётган тадбиркор, олимлар ва талабалар учун университет ҳудудидаги технопаркка келувчи ҳар хил касб мутахассислари билан мулоқот қилиш муҳитини яратади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА