Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистон давлат университети қомуси яратилди
17:55 / 2020-10-20

Мазкур қомусни яратишга киришилганига сал кам 10 йил бўлди. Профессор Ҳайитбой Мирҳайдаров бошлаган ишни профессор Равшанбек Маҳмудов катта меҳнат қилиб якунига етказди.

Сирдарёда вилоятдаги ягона олий ўқув юрти фаолияти, унда меҳнат қилаётган устозлар ҳақида ҳикоя қилувчи Тошкентдаги “Мумтоз сўз” нашриётида 500 нусхада чоп этилган “Гулистон давлат университети қомуси” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар берди.

Мамлактимизда 125 дан ортиқ олий ўқув юрти мавжуд бўлиб, Сирдарё педагогика институти базасида камол топган Гулистон давлат университетининг ташкил этилганига 54 йил бўлди. Ушбу асардан олийгоҳда ишлаб бу ёруғ оламни тарк этган ва айни кунларда фаолият юритаётган 600 нафардан ортиқ профессор, ўқитувчи, илмий ва техник ходимларнинг меҳнат ва ҳаётлари ҳақидаги қимматли маълумотлар киритилган.

Мазкур қомусни яратишга киришилганига сал кам 10 йил бўлди. Профессор Ҳайитбой Мирҳайдаров бошлаган ишни профессор Равшанбек Маҳмудов катта меҳнат қилиб якунига етказди.

Қомус 30,85 босма табоқ бўлиб, 32 бетда рангли расмлар ва 72 та турли хил фаолиятлар акс этган расмлар билан безатилган.

Гулистон давлат университети қомусини варақлаган киши ўқув юртини босиб ўтган шарафли йўли ҳақида ҳамда олийгоҳнинг собиқ талабаси Ўзбекистон Қаҳрамони Саме Саматов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Рисбой Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ильгизар Ахметов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ҳазратқул Қаршибоев, фан докторлари, профессорлар А.Позилов, К.Нуриев, Ҳ.Қўшиев, И.Ширинова, А.Маматов, Р.Давлатов ва бошқа кўплаб олимлар ҳақида маълумотларга эга бўлади.

Гулистон давлат университети қомуси бу йўлдаги дастлабки иш. Профессор Равшанбек Маҳмудовнинг саъйи ҳаракати билан 445 саҳифали китоб тайёрланди. Энг асосийси университет ҳақида асосий манба тўпланди, тартибга солинди. Қомуснинг кейинги нашрлари яна тўлдирилиб борилаверилиши ҳам назарда тутилган.