Гулистон давлат университети 4-курс талабалари ананавий ўқишга қайтмоқда
Гулистон давлат университети матбуот хизмати хабарига кўра, 4-курс талабалари душанба куни, яъни жорий йилнинг 17 майидан бошлаб дарсларни ананавий тарзда давом эттиради.
Гулистон давлат университетида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 27 апрелидан буён 14 кун давомида масофавий шаклда ўтиб келинаётган эди. Карантиндан сўнг каронавирусга қайта олинган анализлар тоза чиққанлиги сабабли фақат 4-курс талабалари ўқишни ананавий тарзда, қолган, 1, 2 ва 3-курс талабалари эса масофавий, яъни онлайн тарзда давом этириши маълум бўлди.
ЎзА