Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Гули Шайх: “Ўзбекистонда тил курсларини ташкил этишимиздан мақсад – бизнес эмас!”
18:20 / 2019-12-20

Яқинда пойтахтимизда ўз фаолиятини бошлаган “London College Of English” маркази ҳам шундай талаб ва эҳтиёжларга жавоб бериши билан муҳим аҳамият касб этади.


Таълим сифатини яхшилаш бугунги кун ислоҳотлар ижросида алоҳида ўрин эгалламоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 16 январдаги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бу ишлар кўламини янада кенгайтиришга кенг йўл очмоқда.

Мазкур қарорда давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва олий таълим муассасалари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотларнинг малакали мутахассислари, шу жумладан, таълим соҳасидаги хорижий экспертлар ва хорижда яшаётган ватандошларни маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш белгиланган.

Яқинда пойтахтимизда ўз фаолиятини бошлаган “London College Of English” маркази ҳам шундай талаб ва эҳтиёжларга жавоб бериши билан муҳим аҳамият касб этади. 

photo5467552531438742666.jpgУшбу марказ раҳбари Гули Шайх хоним билан суҳбатимиз Ўзбекистонда таълимга, хусусан, чет тилларини ўргатишга қаратилаётган эътибор, “London College Of English” марказининг мақсад ва вазифалари хусусида бўлди.

– Хорижда истиқомат қилувчи ватандош фуқаро сифатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?

– Очиғини айтганда, Ўзбекистондаги ўзгаришлар жаҳон ҳамжамияти эътиборига тушган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсатини халқаро нуфузли ташкилотлар юқори баҳолаши баробарида мамлакатда яратилаётган имкониятлар хорижликларнинг катта қизиқишини ўйғотмоқда. Сиёсий ҳаётдаги очиқлик, шаффофлик, миллий валютанинг конвертация қилиниши, айниқса, инвестицион муҳитнинг яратилгани, чет эллик инвесторларга бир қатор қулайлар мавжудлиги уларнинг она заминимизда ўз фаолиятини синаб кўриш иштиёқини оширмоқда. Албатта, бундай ютуқлар мен каби барча хорижда яшаётган ва шу она заминда воя етган ҳамюртларимизга ифтихор бағишлайди.

– Демак, сиз ҳам юртимизда инглиз тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказини ташкил этиб, она Ватан ривожига ҳисса қўшмоқчи бўлибсиз-да?

– Албатта, она заминни улуғлаб, унинг равнақига ҳисса қўшиш катта бахт. Ўзбекистонга оилавий, яъни турмуш ўртоғим Лорд Муҳаммад Илтаф Шайҳ ​билан Самарқандда ўтказилган туризм бўйича халқаро фестивалга келдик. Шунда бу тарихий замин барчага қучоқ очаётгани ва одамларимиз янгиликларга интилаётгани бизни қувонтирди. Буюк Британия парламенти сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган Лорд Муҳаммад Илтаф Шайҳ​ Ўзбекистонга, унинг тарихига ва одамларига мафтун бўлиб қолди. Мамлакатдаги ислоҳотлар ва давлат томонидан таълимга берилаётган эътибор ҳар бир инсонни янги ғояларга ундайди. Ўшанда биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида инглиз тилини ўргатадиган таълим масканини ташкил этиш ғоясини муҳокама қилган эдик. Мана қарабсизки, қонуний талаблар асосида “London College Of English” 3 ойдан буён турли ёшдаги пойтахтликларга барча соҳалар бўйича инглиз тилида таълим берилмоқда. 

– Умуман, мамлакатимизда чет тилини ўргатишга ихтисослашган кўплаб марказлар фаолият кўрсатади. Сизнинг марказ бошқа шу каби масканлардан фарқ қиладими?

photo5467822989824339006.jpg

– Албатта, бу ишга қўл уришдан олдин биз ўқув марказлар фаолиятини ўрганиб чиқдик. Таҳлилларга кўра, уларда чет тилини ўргатиш жараёнида инглиз тилига нисбатан ўзбек ёки рус тилида мулоқот кўпроқ бўлар экан. Бу эса инглиз тилини ўргатишда унчалик ҳам тўғри методика эмас. “London College Of English”нинг таълим услуби эса Англиянинг нуфузли Оксфорд ва Кембриж университетлари кабидир. Бу ерда инглиз таълим муҳити яратилган. Яна бир эътиборли жиҳати, инглиз тили ўқитувларини Англиядан шартнома асосида олиб келдик. Улар ўзбек тилини ҳам, рус тилини ҳам билишмайди. Ҳозир бу ерда инглиз тилини ўрганаётган турли ёшдаги фуқаролар улар билан фақат инглиз тилида мулоқот қилмоқда. Бу эса марказимизнинг ўзига хослигидир.

– Марказ томонидан учрашувлар ва хайрия ишларини амалга ошириш бўйича ҳам режа тузганмиз дедингиз. Шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Ҳар бир ёш орзу билан яшайди. Бироқ орзулар ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Ана шундай пайтда ёшларга туртки бериш, уларга йўл кўрсатиш, илҳом бериш ҳамда иқтидорини намоён қилишда кўмак зарур бўлади. Марказда биргина инглиз тилини ўргатиш билан чегараланилмайди, балки ана шундай ёшлар билан ишлаш ҳам кўзда тутилган. Бунда мактаблар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлаб, ёшларга ўз қизиқишларини амалга ошириш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатиш борасида маърузалар ташкил этилади. Яна бир гап, бизнинг асосий ишимиз бизнес қилиш эмас, аксинча, қизиқувчиларга инглиз тилини ўргатиш орқали хайрия ишларини амалга оширишдир. Биз Яшнобод туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатига бир йилдан буён қўлимиздан келганча, кўмак бериб келяпмиз. Яқинда Англиядан келган ўқитувчилар иштирокида ўқувчилар билан суҳбат ўтказдик. Бунинг боиси шуки, инглиз тилига иқтидори бор бўлган ўқувчиларга бепул сабоқ беришдир. Самарқанддаги махсус мактаб интернати билан ҳам ҳамкорлик қилиш ниятидамиз.

– Ўзга юртда муқим жой эгаллаш ва у ерда ишлаш осон бўлмаса керак. Бу борада тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз.

– Чиндан осон эмас. Йигирма ёшимда Англияга борган бўлсам, инглиз тилини яхши билмасдим. У ерда биринчи ишимни тил ўрганишдан бошлаганман. Кейинчалик ҳам ишлаб, ҳам ўқий бошладим. Иш юритиш ва бизнес соҳасида дипломга эга бўлиб, Англияда “Silk Route Global“ компаниясига асос солдим. Савдога ихтисослашган ушбу компания фаолиятида Ўзбекистон ва Туркия давлатлари муҳим ўрин эгаллайди. Компания Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсулотларини онлайн савдо орқали Англия ва Европа давлатларига сотиш билан шуғулланади. Шу сабабли, мен юртимиз ҳунармандлари билан ҳамкорликда ишлайман. Бундан ташқари, Англияда турмуш ўртоғим Лорд Моҳамед Илтаф Шиеҳ билан хайрия ишларини амалга оширамиз. Унда кўплаб хориж компаниялари иштирок этади. Бизнинг мақсадимиз барчага эзгулик улашишдир.

– Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА
суҳбатлашди