Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Gulfood – 2021": нуфузли халқаро кўргазмада Навоий вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда
12:05 / 2021-02-25

Айни кунларда Дубайда дунёдаги энг йирик озиқ-овқат саноати кўргазмаларидан бири "Gulfood – 2021" бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли халқаро кўргазмада Навоий вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси Назиржон Жўраев ва Навоий вилояти Экспортчилар уюшмаси раҳбари Сардор Ғаффоров иштирок этмоқда.  

Вилоят делегациясининг кўргазмада иштирок этишидан кўзланган асосий мақсад – ҳудудда инвестиция салоҳиятини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти географиясини кенгайтириш, бу борада хорижий бизнес вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Кўргазма якунида бир қатор давлатлар билан самарали ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

 

 

Абдували Бўриев, ЎзА