Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ГулДУ ҳам тўлиқ 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди
08:00 / 2021-04-27

Ўзбекистон Республикасига Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тузилган Махсус комиссия қарорининг тегишли бандлари ва Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси тақдимномасига биноан жорий йилнинг 27 апрель кунидан бошлаб Гулистон давлат университетида дарслар тўлиқ масофавий (онлайн) шаклда давом этадиган бўлди.

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хабарида таъкидланишича, Сирдарё (туман) Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникуми, Гулистон (шаҳар) тиббиёт коллежи, Гулистон шаҳридаги 7-сонли, 12-сонли ва 15-сонли, Боёвут туманидаги 1-сонли ва 3-сонли, Сардоба туманидаги 13-сонли умумтаълим мактаблари тўлиқ касалланиш ҳолати мавжуд эканлиги учун ўқув жараёни 14 кун муддатга масофавий (онлайн) таълим тизимга ўтказилган.

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги 2 та мактабгача таълим ташкилотининг 4 нафар тарбияланувчисида касаллик аломатлари қайд этилган. Уларнинг 3 нафари 9-сонли, 1 нафари эса 19-сонли МТТда аниқланган.

А.Қаюмов, ЎзА