Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулчининг орзуси амалга ошди
18:38 / 2025-07-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи Дилфуза Чориева 15 йилдан буён гулчилик билан шуғулланади.

Унинг йиллар давомида орзу қилган режаси — шахсий гул дўконига эга бўлиш нияти бу йил амалга ошди. Эндиликда у туман марказида ўз номига мос, замонавий ва чиройли тарзда жиҳозланган гул дўконида фаолият юритмоқда. Бу ерда Дилфуза опа табиий гуллардан турфа гулдасталар ясаб, мижозларга таклиф этмоқда.

[gallery-24345]

Дилфуза Чориева ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида. Шу билан бирга, у соҳада ёшларга амалий кўникмалар бериш, шогирдлар тайёрлашни ҳам ният қилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА