Гулчиликда хитой услуби қўлланади
Фарғона вилоятида гулчилик азалдан ривожланган соҳа эди. Масалан, Қувада ўнлаб гектар майдон ва бутун бошли бир маҳалла аҳолиси томорқасида гулчилик билан шуғулланади. Бағдод туманида эса иссиқхонада гул етиштириш, гул уруғчилиги ташкил этилган.
Бугун Фарғона вилояти кўча бўйларини турфа хил гуллар безаб турганини кўрасиз. Аммо бу ҳали эҳтиёжга мутаносиб эмас. Шунинг учун бу соҳага ҳам хорижий инвесторлар жалб этилмоқда.



Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвестор Цзян Сюэбо билан учрашув чоғида Фарғона туманида гуллар плантацияси ва агротуризмни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.


"Shandong Haosen Flowers and Trees Co., Ltd" компанияси гулчилик соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, у Фарғона вилоятида гулчилик соҳасига инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Энди гуллар плантацияси иссиқхона ва очиқ майдонларда хитой услубида ташкил этилади.
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат), ЎзА