Гул япроғидаги шабнам (+видео)
Бизни маънавият оламига элитадиган мустаҳкам кўприк – китоб! Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ижод намуналари билан адабиёт гулшанида ўз сўзи ва нуфузига эга бўлган таниқли адиба ва устоз шоиралар ҳамда шеърият бўстонида танила бошлаган ижодкорларнинг намуналаридан гулдаста тарзида тайёрланган “Гул япроғидаги шабнам" деб номланган тўплам тақдимоти ва “Сен баҳорни соғинмадингми...” номли баҳорий мушоира бўлиб ўтди.
Бу китоб орқали муҳаббат, севги, Ватан, юксак инсоний туйғулар тараннум этилган, ҳаёт сабоқларидан садо бергувчи шеър, ҳикоя ва қатралардан баҳраманд бўласиз. Гўзал мушоира кечасида шеърлар, қўшиқлар тингланиб, кўнгиллар яйради. Ушбу тўплам ҳам китобхонлар жавонида ўзига хос жой эгаллашига ишонамиз.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wRzg86J_oY4" title="Gul yaprog‘idagi shabnam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА