Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқув маркази директори тақдирланди
21:42 / 2022-01-29

Фоторепортаж

  Губкин номидаги (миллий тадқиқот университети) Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқув маркази директори Юсуф Абдуллаев Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди.

  Профессор, педагогика фанлари доктори Юсуф Абдуллаев Нью-Йорк Фанлар академияси, Россия ижтимоий ва педагогика фанлари академияси, Халқаро ижодкорлар академиясининг ҳақиқий аъзосидир. Шунингдек, 200 дан ошиқ педагогика, тарих ва халқаро давлатлар филологияси мавзусида илмий ишлар муаллифи ҳисобланади.

  Медални “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси раиси Талъат Муродов тантанали равишда топширди.

[gallery-5598]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА