Лондон полициячилари телефон орқали амалга оширилган товламачиликларни текшириш жараёнида 100 нафар телефон фирибгарларини ҳибсга олди, деб ёзмоқда The Guardian газетаси.
Скотленд-Ярд маълумотларига кўра, қиролликнинг 200 мингдан зиёд аҳолиси телефон фирибгарларидан қўнғироқ олган ва жами 57 миллион доллар миқдорида маблағни ўғирлатган ".
Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими жиноятчилар 2020 йилдан буён фойдаланиб келаётган iSpoof сайтини блоклаб қўйди. Чунки жиноятчилар ушбу сайт орқали чақирилаётган абоненти идентификаторини алмаштириб қўйиш ва ўзларини банк ходими, полиция ёки ҳукумат муссасалари вакили сифатида таништириш билан шуғулланишган. Сўнгги ярим йилнинг ўзида дунё бўйлаб iSpoof орқали тахминан 10 миллионта қўнғироқ бўлган.
Қидирув ишлари 2021 йилдан Лондон полициясининг АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлигида бошланган эди. Британиянинг Ofcom медиарегулятори маълумотига кўра, 2022 йил июнь – август ойларида Бирлашган қиролликнинг 700 минг фуқароси телефон фирибгарларидан шикоят қилган.