Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Гуанжоу»дан зарар кўрган одамларнинг пуллари қайтариб берилдими?
10:26 / 2022-08-12

Рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шу жумладан, истеъмолчиларни нотўғри рекламадан ҳимоя қилиш, реклама бозори иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 7 июнида «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали «Алоқа хизмати ва реклама фаолиятида учраётган муаммоли ҳолатлар» мавзусида ташкил этилган овозли чат давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Бош мутахассислари Саидбобурхон Жўраев ҳамда Шаҳбоз Зариповлар реклама борасидаги саволларга жавоб беришди.

— Реклама тўғрисидаги қонунга кўра, эндиликда қандай янгиликлар жорий қилинади?

— Амалдаги қонунимиз 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, 30 та моддадан иборат. Ушбу қонунга 15 мартадан зиёд ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилган. Амалдаги қонунимиз реклама соҳасида барча қатламларни қамраб олмаганлиги сабабли ҳукумат томонидан агентлигимизга реклама тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Мазкур қонун 8 та боб, 54 та моддадан иборат. Амалдаги реклама тўғрисидаги қонунда реклама берувчининг хоҳишига кўра давлат тилида ёки бошқа тилларда реклама бериш мумкин эди. Янги реклама тўғрисидаги қонунда реклама фақатгина давлат тили ўзбек тилида берилади. Тадбиркорларнинг эҳтиёжига қараб бошқа тилларда дубликати, яъни иккинчи нусхасини қўйиш вазифаси юклатилди. Бу қонун сентябрь ойидан кучга киради.

— Баҳор фаслида «Гуанжоу» клиникасининг фаолиятидаги қонун бузилиш ҳолатлари сабаб жиноят иши қўзғатилди. Хўш, «Гуанжоу»дан истеъмолчиларнинг пуллари ундириб берилдими?

— Халқ табобатига ихтисослашган «Гуанжоу» хусусий тиббиёт клиникаси бўйича баҳор фаслида Ички ишлар вазирлиги томонидан дориларни сохталаштириш йўли билан аҳолини алдаш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жиноий иш қўзғатилгунига қадар агентлигимизга ҳам мана шу клиника устидан бир қанча мурожаатлар келиб тушган эди. Ушбу мурожаатлар агентлигимиз томонидан ижобий ҳал этилиб, истеъмолчиларга 15.800 (ўн беш миллион саккиз юз минг) сўм миқдоридаги пуллари қайтариб берилди.

Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ушбу клиникага жиноий иш қўзғатилганидан сўнг қолган истеъмолчилардан келиб тушадиган мурожаатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 25-моддасига мувофиқ ўз ваколати доирасида кўриб чиқиш учун Ички ишлар вазирлигига йўналтирилади.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/4EuthfspFFE" title="“ГУАНЖОУ”ДАН ЗАРАР КЎРГАН ОДАМЛАРНИНГ ПУЛЛАРИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛДИМИ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>



Н. Раҳмонова, Ё. Мелибоев (видео), ЎзА