Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гуанжоуда торнадо, қурбонлар бор
10:49 / 2024-04-29

Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида содир бўлган торнадо камида беш кишининг ҳаётига зомин бўлган, 33 кишини жароҳатлаган.

“Синьхуа” агентлиги хабар беришича, офат 140 дан зиёд иншоотга зарар етказган. Турар-жой биноси қулагани ҳақида хабар йўқ.

Табиий ҳодиса оқибатини бартараф этиш учун воқеа жойига қидирув-қутқарув ва фавқулодда қутқарув гуруҳлари олиб келинди.

Бир ҳафта олдин Гуандун провинцияси, хусусан Гуанжоу шаҳри кучли ёмғирдан жиддий азият чекди. Тўрт киши ҳалок бўлди, 100 мингдан кўп одам эвакуация қилинди. 25 минг киши вақтинча жойлаштириш марказида қоляпти.

Хитой Халқ Республикасининг энг йирик иқтисодий марказларидан бири бўлган Гуанжоу аҳолиси 18 миллион атрофида.