Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гуаидо тайинланган Миллий сайлов кенгашини тан олмаяпти
13:38 / 2020-06-14

Венесуэлада мухолифат раҳбари Хуан Гуаидо мамлакат Олий суди томонидан тасдиқланган Миллий сайлов кенгаши (CNE) тайинланишини тан олмади.


Венесуэлада мухолифат раҳбари Хуан Гуаидо мамлакат Олий суди томонидан тасдиқланган Миллий сайлов кенгаши (CNE) тайинланишини тан олмади.

«Бизнинг қарашларимиз 2018 йилдан бери аниқ. Биз сохталикка аралашмаймиз, ҳаққоний бўлмаган сайлов кенгашини тан олмаймиз», - дея баёнот берди Гуаидо.

Аввалроқ Венесуэла Олий суди Конституцион палатаси (TSJ) Миллий сайлов кенгаши раҳбари этиб судья Индира Алфонсони тайинлаган ва бир йўла ташкилот таркибини ҳам янгилаган эди. Алфонсо CNE бошлиғи лавозимида 2006 йилдан буён ўтирган Тибисай Лусену ўрнини эгаллади. Олий суднинг тегишли қарори эълон қилиниши билан, бунгача Конституцион палата раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Алфонсо дарҳол Миллий сайлов кенгаши қасамёдини қабул қилди.

TSJ қарорида таъкидланишича, сайлаш ва CNE раҳбариятини тайинлаш жараёни аксарият аъзолари мухолифат партиялар вакилларидан иборат бўлган Миллий ассамблея томонидан сайлов кенгаши таркибига ўз номзодларини тақдим этиш рад этилгандан сўнг бўлиб ўтди. Ҳужжатда айтилишича, мухолифатчиларнинг бу ҳаракати конституцияга зид ва ҳурматсизлик маъносини англатувчи қадамдир.

Венесуэлада 2019 йил бошидан амалдаги президент Николас Мадурога қарши оммавий норозиликлар авж олди. Ўшанда Мадуро эндигина қасамёд қилиш маросимида иштирок этган эди. Мухолифат назорати остидаги Миллий ассамблея бошлиғи Хуан Гуаидо ноқонуний тарзда ўзини давлатнинг муваққат раҳбари, деб эълон қилди. АҚШ бошчилигидаги бир қатор мамлакатлар Гуаидони тан олганликлари тўғрисида баёнот билан чиқишди. Мадуро эса ўз навбатида парламент бошлиғини АҚШ қўлидаги қўғирчоқ, деб атади. Россия, Хитой, Туркия ва яна бир қатор давлатлар қонуний президент сифатида Мадурони қўллаб-қувватладилар.