Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузиянинг машҳур “Эрисиони” ансамбли Навоийда
08:37 / 2026-03-10

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Грузиянинг машҳур “Эрисиони” ансамбли томонидан “Ўзбекистонда – Грузия маданият кунлари” доирасида комбинат ишчи-ходимлари учун концерт дастури намойиш этилди.

Халқ артистлари, давлат мукофотлари соҳиблари ҳамда таниқли ва ёш ижрочилардан таркиб топган жамоа томонидан маҳорат билан ижро этилган куй-қўшиқлар, ранг-баранг рақслар санъатсевар мухлислар олқишларига сазовор бўлди.  

“Эрисиони” ансамбли ўзининг бир асрдан зиёд тарихига эга. Ўтган давр мобайнида бой репертуари билан чет давлатларда шуҳрат қозониб, мухлислар қалбини забт этиб келмоқда. Бетакрор халқ қўшиқларини тўплаш, тиклаш ва оммалаштириш йўлида эришган ютуқлари учун унга халқ ашула ва рақс давлат академик ансамбли мақоми берилган.

– Биз комбинатга олдин ҳам келиб концерт берганмиз, – дейди Александр Лорткипанидзе. – Мухлисларимиз кўп. Буни муҳташам концерт залига ихлосмандларнинг ташрифи, олқишлари, миннатдорчилигидан ҳам билса бўлади. Бу галги ташрифимиз эса биз кутганимиздан ҳам зиёда, таассуротлар ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. Бунинг учун ташкилотчилар – НКМК маъмурияти, Касаба уюшмаси кенгаши ва “Фарҳод” маданият саройи раҳбариятига катта раҳмат. Улар ансамблимизни яхши кутиб олиб, “Фарҳод” маданият саройида барча шароитларни яратиб берди.  

Концерт дастури иштирокчиларга байрамона кайфият улашиб, унутилмас таассуротларга бой бўлди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири