French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузиядаги намойишларда қонунни бузган фуқаролар ҳибсга олинди
19:59 / 2023-03-09

“Грузин орзуси – демократик Грузия” ҳукмрон партияси мамлакатда юз берган оммавий норозилик намойишидан сўнг Грузия парламентидан чет эл агентлари ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишга қарор қилганди. Бу ҳақда сиёсий бирлашма томонидан эълон қилинган баёнотда айтилган.

Сизнинг эътиборингизни намойишчиларнинг бир қисми парламент биносини ўраб олишга урингач, вазият кескинлашганига қаратмоқчимиз. Фуқаролар жароҳат олган, айрим қонунбузарлар эса ҳибсга олинган.  

–  Жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдида масъул бўлган бошқарувчи куч сифатида биз қўллаб-қувватлаган хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси сўзсиз қайтариб олинди, – дейилади партия сайтида берилган хабарда.  

Мамлакат матбуоти ахборотига кўра, Грузия парламенти сешанба куни “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда маъқуллаган. Шу боис, Тбилиси марказида икки кун давомида норозилик намойиши бўлиб ўтган.  

Бу ҳақда аввалроқ хабар берилган эди.