Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузияда кураш бўйича Европа чемпионати бошланди
13:44 / 2025-04-12

Бугун, 12 апрел куни Грузиянинг Батуми шаҳрида миллий спортимиз кураш бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Европа чемпионати баҳслари бошланди.

Кеча чемпионат доирасида Европа кураш конфедерациясининг навбатдаги Конгресс ўтказилди.

Ўзбекистон республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов, Грузия спорт вазири Шалва Гоголадзе, Халқаро кураш ассоциацияси вице-президенти Зиёвуддин Хожиниёзов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Қодиров, Европа кураш федерацияси мутасаддилари, ўнлаб давлатларнинг кураш федерациялари раҳбарлари иштирок этган тадбирда курашнинг дунёдаги ривожи, хусусан Европа қитъасида оммалаштириш, унинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, чемпионат ва турнирлар географиясини кенгайтириш, кўҳна қитъа давлатларидаги кураш федерацияларининг фаолияти хусусида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири, Халқаро кураш ассоциацияси биринчи вице-президенти Адҳам Икромов иштирок этиб, азалий қадриятимиз бўлиб келган миллий спортимиз курашни Европада ва жаҳонда кенг тарғиб этиш, уни оммалаштириш ҳамда спорт орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлидаги хизматлари учун Европа кураш конфедерацияси президенти Мирампе Илиадесни "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлади.

20 дан ортиқ мамлакатларнинг миллий терма жамоа аъзолари иштирокида ўтказилаётган Европа чемпионатида ўсмирлар(ўғил-қизлар) 20 та, ёшлар(қизлар ва йигитлар) 20 та ҳамда катталар(эркаклар ва аёллар) 16 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Чемпионат 13 апрелга қадар давом этади. 

Т. Рўзиев, ЎзА