Грузияда комендантлик соати ва кўчада ниқоб тақиб юриш тартиби бекор қилинди
Грузия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли ўтган йилнинг ноябрида мамлакатда жорий қилинган комендантлик соатини ҳамда одамларнинг кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш тартибини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, деди бош вазир Ираклий Гарибашвили.
«Бундан буён очиқ ҳавода тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий эмас, фақат транспорт ва ёпиқ бинолар бундан мустасно. Шунингдек, 1 июлдан бошлаб комендантлик соати ҳам бекор қилинади», – деди бош вазир журналистлар учун уюштирган брифингда.