Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузияда кўчки қурбонлари сони 18 кишига етди
11:50 / 2023-08-07

Грузиянинг Шови курорт зонаси яқинида содир бўлган кўчки қурбонлари сони 18 кишига етди, деб хабар қилди Грузия Ички ишлар вазирлиги.

Йўқолганлар рўйхатида 19 киши бор.  

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарув операциясида тўртта вертолёт, шунингдек, 400 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи иштирок этмоқда.  

Шовидаги кўчки 3 август куни кечқурун содир бўлган. Оқибатда электр узатиш линиялари, кўприклар ва йўллар, шунингдек, сайёҳлик уйлари ва меҳмонхона катта зарар кўрган.  

Aйни дамда офат ҳудудидан 200 дан ортиқ одам эвакуация қилинган.  

Ҳокимият томонидан вертолётлар фалокат оқибатларини бартараф этишга жалб қилинган.  

Фожиа муносабати билан 7 август Грузияда мотам куни, деб эълон қилинди.  

 

ЎзА