Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузияда истеъмолчи ҳуқуқлари ва рақобат сиёсати масалалари муҳокама қилинди
16:44 / 2025-11-19

Грузияда Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича IV Халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари ҳам иштирок этди.

Анжуманда бир қатор мамлакатларнинг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий ва халқаро экспертлар, давлат ва регулятор органлар, бизнес сектори ва халқаро ташкилотлар томонидан рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва регулятор органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда конференция доирасида иштирокчи идоралар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унинг мақсади халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

Нигора Раҳмонова, ЎзА