Грузия парламенти янги бош вазир ва янгиланган ҳукуматни тасдиқлади
150 депутатнинг 98 нафари бу қарорни қўллаб-қувватлаган. Янги ҳукуматда иккита ўзгариш бор, уларнинг иккиси ҳам куч ишлатар тизим билан боғлиқ.
Грузия парламенти мамлакат телекомпаниялари томонидан трансляция қилинган якшанба кунги мажлисида собиқ ички ишлар вазири Георгий Гахария бошчилигидаги ҳукуматга ишонч вотумини билдириб, янги бош вазир ва унинг янгиланган ҳукумати ҳамда ҳукумат даражасидаги дастурини тасдиқлади.
150 депутатнинг 98 нафари бу қарорни қўллаб-қувватлаган. Янги ҳукуматда иккита ўзгариш бор, уларнинг иккиси ҳам куч ишлатар тизим билан боғлиқ.