Грузия Бош вазири Қозоғистонга келди
Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили амалий ташриф билан Қозоғистонга борди, дея хабар берди Грузия ҳукумати матбуот хизмати.
Ташриф доирасида “Вазирлар Маҳкамаси раиси олий даражада икки томонлама учрашувлар ўтказади”.
Маълум қилинишича, Гарибашвили бошчилигидаги делегациянинг сафари мақсади ҳақида бошқа маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Грузия Бош вазири июнь ойида Дохада ўтган халқаро форум доирасида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашган эди. Ўшанда улар мамлакатлар ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш масаласини муҳокама қилишган.
ЎзА