Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грузия бош вазири Боррель билан мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши истиқболини муҳокама қилди
11:20 / 2022-09-07

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш истиқболи ҳамда аъзоликка номзод мақомини бериш учун зарур бўлган самарали ҳаракатлар Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили билан Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг асосий мавзулари бўлди.

Улар Грузия-ЕИ ассоциацияси кенгаши мажлисидан кейин учрашди, дейилади Грузия ҳукумати матбуот хизмати. "Бош вазирнинг таъкидлашича, июнь ойида Грузияга тақдим қилинган Евроиттифоққа аъзо бўлиш истиқболи кучли рағбат ва улкан масъулият ҳамдир", – дейилади баёнотда.

"Бош вазирнинг ишонч билдиришича, Грузия Евроиттифоқ кенгайиш бўйича олиб бораётган сиёсатининг бир қисмига айланган экан, энди Грузия Евроиттифоқнинг молиявий инструментларидан ҳам фойдаланиши мумкин", – дея таъкидлайди матбуот хизмати.