Гросси: МАГАТЭ Эрон ядро дастурига эгалиги ҳақида далилга эга эмас
Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) Бош директори Рафаэль Гросси ташкилот мутахассислари Эрон ядровий қурол дастурига эга эканлигига оид аниқ далилларни кўрмади, бироқ вазият ҳамон хавотирли, деди.
– Дунёнинг ҳеч бир давлати уранни 60 фоизгача бойитмайди, бу техник жиҳатдан қарийб 90 фоизни ташкил этади – ядро қуролини яратиш учун айнан шундай кўрсаткич керак, – дея масалага аниқлик киритган мулозим “Bloomberg” телеканалига берган интервьюсида. – Биз сиёсий таҳлилчи ёки ҳукумат амалдори эмас, йўриқчимиз. Яъни, фаол ядровий қурол дастури мавжудлигини эълон қилиш учун бизга аниқ далиллар керак. Барибир, халқаро ҳамжамият хавотирда ва шу боис яқинда МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгашига жиддий ҳисобот тақдим этилади. Биз Эрон вакиллари билан суҳбатда ядро қуролини яратиш исломга ҳам тўғри келмаслигини доим эслатиб турамиз. Қисқаси, ноаниқлик кўп ва бу яхши эмас.