Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гросси: Эрондаги уранни бойитадиган заводнинг бир қисми йўқ қилинган
10:06 / 2025-06-14

МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси айтишича, Исроил ҳужуми натижасида Эроннинг Натанздаги заводи жиддий зарар кўрган, Эрон ҳам дастлаб фақат шу ҳудуддаги ёнилғи бойитиш корхонага зарба берилганини тасдиқлаган.

- Натанзда Эрон 60 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқариб келган тажриба заводининг ер усти қисми вайрон бўлди, - деди Гросси БМТ Хавфсизлик кенгаши онлайн йиғилишида сўзлаган нутқида. - Шунингдек, мажмуа электр инфратузилмаси - тақсимловчи кичик станция, асосий электр таъминоти биноси, фавқулодда энергия тизими ва захира генераторлари ҳам вайрон бўлди. Синов бўлими ва асосий ёнилғи бойитиш заводи қисмлари жойлашган ер ости хонасига жисмоний ҳужум белгилари йўқ. Фақат пештоқни қувват билан таъминлайдиган электр тизимидаги узилиш жараёнга зарар етказиши мумкин.

С.Раҳимов, ЎзА