Гросси БМТ Бош котиблигига номзодини қўймоқчи
МАГАТЭ директори Рафаэль Гросси 2026 йил Гутерришнинг ваколати тугагач, БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш нияти борлигини маълум қилди.
AFP агентлигига берган интервьюсида у глобал можароларга ва зўравонликrа қарши самаралироқ курашиш учун ташкилотни ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Гросси ишонч билдиришича, унинг халқаро ташкилотлардаги иш тажрибаси барча томонлар учун мақбул воситачи бўлишга имкон беради.
С.Раҳимов, ЎзА