Гренландияни 51-штатга айлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди
Флорида штатидан Вакиллар палатасига республикачи аъзо Файн Гренландияни аннекция қилиш ва оролни Қўшма Штатларнинг 51-штатига айлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
У Арктикадаги юк ташиш йўлларининг стратегик аҳамияти нуқтаи назаридан Гренландия миллий хавфсизликнинг муҳим омили экани, оролни бошқариш АҚШ хавфсизлик тизими занжирининг муҳим халқаси устидан назоратлигини таъкидлаб, “Бу ҳудуд Америка манфаатига таҳдид солувчи мамлакатлар томонидан бошқарилишига йўл қўёлмаймиз” дея таъкидлади.
Лойиҳа Президент Дональд Трампга Гренландияни сотиб олиш бўйича Дания билан музокара олиб бориш ва кейин оролни АҚШ штати сифатида қабул қилиш учун қонунчилик нуқтаи назаридан зарур бўладиган амалиёт бўйича Конгрессга ҳисобот тайёрлаш ваколатини беради.
С.Раҳимов, ЎзА