Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грецияда поездларнинг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда
09:46 / 2023-03-02

Грециядаги темир йўл ҳалокати натижасида ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 40 киши ҳалок бўлган, 70дан ортиқ киши жароҳатланган, касалхонадаги олти нафар жабрланувчининг аҳволи оғир, ўнлаб киши бедарак йўқолган, деб хабар берди ҳукумат матбуот хизмати.

Ҳодиса кеча эрталаб мамлакат марказий қисмидаги Лариса шаҳри яқинида йўловчи поездининг юк поезди билан юзма-юз тўқнашиб кетиши оқибатида содир бўлган.  

“Hellenic Train” компаниясининг хабарига кўра, Афинадан Салоникига кетаётган йўловчи поездида 350 киши бўлган.  

Ҳодиса жойига етиб борган Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис фожианинг сабаби “инсон омили” бўлиши мумкинлигини айтган.

Транспорт вазири Костас Караманлис истеъфога чиққан.  

Йўловчи поездни нотўғри йўлга йўналтиргани айбини бўйнига олган станция бошлиғи ҳибсга олинган.  

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийлар қурбонлар сонининг ортишидан хавотирда.

Греция оммавий ахборот воситалари ҳодисани мамлакат тарихидаги энг йирик темир йўл ҳалокати, деб атади.  

 

ЎзА