English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грецияда ўрмон ёнғини чекинмоқда
12:59 / 2023-08-01

“Синьхуа” агентлиги хабар беришича, Грециянинг Волос туманида ўрмон ёнғини билан боғлиқ вазият анча яхшиланган. Пайшанба куни ёнғин таъсирида Неа Анхиалосдаги мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига қарашли базада ўқ-дори омбори портлаган эди.

Ҳукумат тарқатган хабарга кўра, ҳарбий базадан, тахминан, икки минг ходим хавфсиз жойга кўчирилган. Портлаш кучидан ён атрофдаги уйлар деразалари чил-чил бўлди, дейилган хабарда. Шунга қарамай, жума куни одамлар уйларига қайта бошлаган. Аввалроқ Корфу ва Родос оролларидан кўчирилган 20 минг киши ҳам аста-секин қайтариляпти.

Сўнгги 10 кунда Грецияда 667 марта ўрмон ёнғини кузатилгани қайд этилган, дейди мамлакат иқлим инқирози ва фуқароларни муҳофаза қилиш вазири Василис Кикилиас матбуот брифингида. Ўтган ҳафта 5 киши, жумладан, ёнғин ўчириш чоғи ҳалокатга учраган самолёт учувчиси ҳам ҳалок бўлган.