Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грецияда кўплаб тиббиёт ходимлари соҳани тарк этмоқда
13:50 / 2023-08-17

Сўнгги 2 ярим йил ичида Грецияда 10 мингга яқин тиббиёт ходими молиявий таъминот сабаб ёки меҳнат шароити билан боғлиқ қийинчилик туфайли соҳани тарк этишган. Давлат шифохоналари ходимлари федерацияси (POEDIN) раиси Михалис Гианнакос “MEGA TV” телеканалига берган интервьюсида мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини қиш бошланишидан олдин қайта ташкил этиш кераклигини айтди.

Федерация раиси сўзларига кўра, ходим етишмаслиги туфайли давлат шифохоналари учун сотиб олинган кўплаб жиҳозлар, операция хоналарининг 40 фоизидан фойдаланилмаяпти. Шифокорлар ўртача 1800 евро маошни кам дейишяпти ва хорижда ишлашни афзал кўряпти.

Aйниқса, вилоятларда иш шароитини яхшилаш зарур. Акс ҳолда кадрлар етишмовчилиги инқирози янада кучайиши мумкин.