Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грецияда чўккан қайиқдан 31 муҳожир қутқарилди
11:45 / 2023-10-24

Греция соҳил қўриқчилари чўкиб кетган қайиқдан 31 нафар мигрантни одам яшамайдиган Стронгили оролига кўчириб ўтказди, деб ахбор берди маҳаллий “ERT-1” телеканали.

Халоскорлар Родос оролидан узоқ бўлмаган Стонгили оролчаси яқинида 31 кишини топган. 18 эркак, 3 аёл ва болаларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетган. Маҳаллий маъмурият воқеа юзасидан дастлабки текширув олиб боряпти.

Греция Яқин Шарқ, Осиё ва Африка мамлакатларидан келаётган ноқонуний мигрантлар учун транзит ҳудуд ҳисобланади. Аксарият кўчманчилар Туркиядан денгиз орқали Европага ўтмоқчи бўлади.

БМТ қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил Юнонистонга, тахминан, 32 800 ноқонуний мигрант ва қочқин кирган. Уларнинг 27 мингга чқини денгиз орқали ўтган.