Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Греция ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарлари учрашди
10:23 / 2022-05-05

Айни кунларда Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида давом этаётган Жаҳон чемпионати муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда.

Хабар берганимиздек, бугунгача чемпионатнинг 3 куни ортда қолди. 61 та давлат спортчилари орасида 6 нафар истеъдодли спортчиларимиз қатнашаётган бўлса, бугунгача улар орасида фақат 55 килограммда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жамила Панфилова ўз иштирокини 2 та бронза медали билан якунлади.

Бугун чемпионатнинг кечки дастурида ўғил болалар 73 кило оғирликда, қизлар эса 64 килограммда баҳсларни бошлайди. Ҳамюртимиз Оғабек Тўхтаев айнан уғил болалар беллашувида медаллар учун курашга киришади.

Кеча чемпионат давомида Греция оғир атлетика федерацияси президенти, уч карра Олимпия ўйинлари ғолиби Пиррос Диммас Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, мамлакатимиз оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулла Маҳмудов билан эсдалик совғалари алмашишди ҳамда спорт соҳасида, хусусан, оғир атлетика бўйича ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш борасида фикрлашишди.

Жорий йилнинг 10 майига қадар давом этадиган Жаҳон чемпионатида ҳозирча бир марта жаҳон рекорди ўрнатилди. 61 килограмм вазнда қатнашаётган АҚШ спортчиси Хэмптон Моррис силтаб кўтаришнинг уч ўринишининг сўнггида 160 кело тошни буйсиндирган ҳолда Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди. Якуний ҳисобда 276 кг. натижа билан олтин медалга ҳам мушарраф бўлди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА