Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Греция фуқаролари Европарламент сайловида илк бор почта орқали овоз беради
11:28 / 2024-05-30

Европа парламентига сайловда Грециянинг 200 мингдан ортиқ фуқароси иштирок этади. Шу билан бирга айрим сайловчилар биринчи марта почта орқали овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. “Kazinform” шу ҳақда ёзган.

Греция матбуотида бу ташаббусни ўтган йил охирида Бош вазир Кириакис Мицотакис илгари сургани айтилган.

Инновация самарси ўлароқ, мамлакатидан ташқарида яшаб, ишлаётган греклар учун овоз бериш энди осон кечади. Греция фуқаролари тахминан 120 мамлакатдан почта орқали сайлов бюллетенини юбориши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Европарламентга сайлов 6-9 июнь кунлари ЕИга аъзо 27 давлатда ўтказилади.