“Grant Texstil”да 250 нафар аҳоли иш билан банд
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Равнақ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Grant Texstil” корхонасида болажонлар учун мўлжалланган 30 турдаги устки кийимлар ишлаб чиқарилади.
Корхона маҳсулотлари Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Йиллик экспорт ҳажми 5 миллион АҚШ долларидан иборат.
[gallery-26114]
Ҳозирда корхонада 250 нафар иш ўрни яратилган бўлиб, аксарияти ёшлар ва аёллар ҳиссасига тўғри келади. Бу эса тадбиркорлик объектининг маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий даромадини ошириш ҳамда ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилаётганидан дарак.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА