Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро бўлинмаси томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашиш” номли грант танловида иштирок этиш бўйича эълон берилган эди. Ушбу танлов асосида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси вилояти филиал “Бухоро тумани Боғдашт ҳамда Ромитан тумани Боғча маҳаллаларидаги аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида ғолиб деб топилиб, сертификатни ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун 60 миллион сўм грант маблағи қўлга киритилганди.
Танлов асосида Бухоро тумани “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, тарбиясида ногирон фарзанди бўлган фуқаро Шохида Ташеванинг бандлигини таъминлаш ҳамда гўзаллик салони очиш учун зарур жиҳозларни олиб бериш мақсадида ҳудудда жойлашган таъмирталаб бинонинг ҳажми 15 кв.м бўлган бир хонаси капитал таъмирланиб, зарур барча турдаги мебель ва жиҳозлар олиб берилди.
[gallery-25374]
– Ўзим “Аёллар дафтари”да тураман, ҳеч қаерда ишламасдим, – дейди Шохида Ташева. – Қўлимда ҳунарим бўла туриб имкониятим йўқ эди. Маҳалламиз орқали туман Кенгаши депутати мазкур муаммони Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Бухоро бўлинмаси орқали ечилишига кўмаклашди. Фонд томонидан ажратилган маблағ эвазига бугун замонавий “Гўзаллик салони”га эга бўлдим. Давлат раҳбари ташаббуси билан биз ижтимоий кам таъминланган оилаларга кўмак берилганидан хурсандман.
Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида Ромитан тумани “Боғча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, юриш имконияти чекланган 1-гуруҳ ногирони фуқаро Акмал Азимовга ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 1 дона сўнгги авлоддаги ноутбук олиб берилди.
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг асосий мақсади вилоятнинг чекка ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини кўпайтириб, фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини оширишдан иборат.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JfOZIGbyTmg" title="Grant loyihasi doirasida bandligi ta’minlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.