Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грант лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилинади
14:11 / 2021-10-26

Тошкентда бўлиб ўтган ер ости бойликларини қидириш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро Кенгашнинг ХХIV сессияси доирасида Қозоғистон Республикаси Минерал ресурслар академияси аъзоси, геология-минералогия фанлари доктори Владимир Лось иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Геология фанлари университети ва унинг таркибидаги илмий-тадқиқот институтлари етакчи илмий ходимлари иштирок этган учрашувда “Маъданли фойдали қазилмаларни прогнозлаш: ёндашувлар ва ривожланиш йўллари” ҳамда “Қаттиқ фойдали қазилмалар учун Ўзбекистон Республикаси ер қаърини прогнозлаш ва баҳолашда компютер технологиялари” мавзуидаги маърузалар тингланди.

Математик ва компютер моделлаштиришнинг илмий жиҳатлари, турли иерархик даражадаги маъданли объектларнинг жойлашуви ва шаклланиш механизмлари, конларни рақамли прогнозлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларига хусусида муҳокамалар олиб борилди. Муҳокамадан сўнг иштирокчилар ушбу йўналишда режа асосида ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзларининг қизиқишларини билдирди.  

 Шунингдек, “Минерал ресурслар институти” давлат муассасаси ва Қозоғистон Республикаси Минерал ресурслар академияси аъзолари томонидан ишлаб чиқилган маъданли фойдали қазилмаларни миқдорий прогнозлаш технологиясини тижоратлаштириш даражасини янада кучайтириш мақсадида фундаментал грант лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.  

 

 Гулноза Бобоева, ЎзА