Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Грант лойиҳа: асосий мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш
14:00 / 2021-12-12

Бухорода Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ходимлари ва фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорининг ижроси ўрганилди.

Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига асосан, фондга  маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий йилда 1 миллиард 167,8 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар грант танловларида ғолиб бўлган 20 га яқин ННТларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Ишчи гуруҳи жойларда мазкур грант маблағларининг мақсадли фойдаланганлигини ўрганди. 


“Тадбиркор аёл” уюшмаси Бухоро вилояти бўлими ҳам мазкур танловларда ўзининг қишлоқ ҳудудларида аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаси билан қатнашган эди. Грант маблағлари эвазига вилоятнинг Пешку ва Вобкент туманларида  касб-ҳунар марказлари ташкил этилди. Ишчи гуруҳи мазкур марказлар фаолияти билан танишди. 


–Чекка кишлоқларда ўтказган учрашувларда асосан ишсизлик, тадбиркор бўлмоқчи бўлса билим ва кўникма йўқлиги бўйича мурожаатлар бўларди, – дейди “Тадбиркор аёл” уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раҳбари Дилбар Ахмедова. –Шулардан келиб чиқиб бугун аҳоли бандлигини таъминлашда тизимли ёндашиш, яъни доимий равишда уларни касб-ҳунарга жалб қилиш, бизнес соҳасида билим ва кўникмаларини шакллантириш, иш ўринларини ташкил қилиш долзарб бўлиб бормоқда.

[gallery-5048]

 Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан юқоридаги мақсадларга йўналтирилган 40 миллион сўмлик грант ютиб олдик. Грант маблағлари хотин-қизлар ва ёшларни  тадбиркорликка тайёрлаш, касб-ҳунарга  ўқитишга йўналтирилди. 


Марказга мурожаат қилган фуқоролар ўзига керакли бўлган, яъни касб-хунар, ахборот, маслаҳат, иқтисодий, ҳуқуқий билим, кўникма, интернет хизмати, бозор таҳлили, маҳсулотни сотиш, бизнес-режа, кредит олиш ва бошқа хизматлардан фойдаланади.


     Лойиҳа аҳоли даромадларини ошириш, ёшлар ва хотин-қизларда  тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар бандлиги таъминлашга қаратилган.


Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ходимлари ва фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ ажратилган грантларнинг мақсадли сарфланаётганлигини, яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Келгусидаги режалар белгилаб олинди.  


Йил давомида Кенгаш ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган 4 та танловда 33 та лойиҳалар қабул қилиниб, улардан ана шундай ННТларнинг 19 таси молиялаштирилган.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА