Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Princess” лайнерининг икки йўловчиси коронавирусдан вафот этди
17:36 / 2020-03-27

Кема саҳнида жами 3533 киши бўлиб, уларнинг 2422 нафари йўловчи, 1111 нафари эса экипаж аъзолари эди.


Коронавирус туфайли номи бутун дунёга машҳур бўлиб кетган “Grand Princess” кемаси бортида бўлган икки киши COVID-19 касаллигидан вафот этгани ҳақида “USA Today” нашри хабар тарқатди.

Газетада ёзилишича, ҳалок бўлганлардан бирининг организмида хасталик аломатлари сувда пайтидаёқ, иккинчисида эса ҳарбий базага ўтказилгандан кейин аниқланган.

Кема саҳнида жами 3533 киши бўлиб, уларнинг 2422 нафари йўловчи, 1111 нафари эса экипаж аъзолари эди. Бортда ҳаммаси бўлиб 54 мамлакат фуқаролари бўлган.

Дастлабки текширувдан сўнг 21 кишида вирус борлиги, уларнинг барчаси лайнер жамоаси аъзолари эканлиги эълон қилинганди. Шундан сўнг кеманинг барча йўловчилари ва экипаж ходимларининг аксарияти қирғоққа туширилди. Кейинчалик зараркунандани юқтириб олганлар билан қўшиб ҳисоблаганда “Grand Princess” бортида бўлган жами 103 йўловчининг тести мусбат натижа берган.

Кемани тарк этган АҚШ фуқаролари ҳарбий базага жойлаштирилди, чет эл фуқаролари эса дарҳол уй-уйига жўнатилди. Лайнер Сан-Франциско кўрфазига рейдга қўйилди.

АҚШ бугунги маълумотларга кўра, коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича 82040 ҳолат билан Хитойни қувиб ўтди ва 1-ўринга чиқди. (Хитойда эса беморларнинг умумий миқдори 81782 киши). Мамлакатда коронавирус эпидемияси оқибатида ҳаёт билан видолашганлар сони 1000 нафардан ошди. COVID-19 ҳолати (30 мингдан зиёд) ва хасталик туфайли юз берган ўлим ҳолати бўйича Нью-Йорк 192 киши билан ушбу қайғули рўйхатни бошқариб боряпти. Кейинги ўринни эгаллаб турган Вашингтон штатидаги Кинг шаҳри аҳолисидан 94 нафари вафот этган.