English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғозғондаги туб ўзгаришлар тиббиёт соҳасида ҳам намоён бўлмоқда
13:42 / 2021-07-18

Навоий шаҳридан қарийб 60 километр олисда жойлашган Ғозғонга шаҳар мақоми берилгач, 2020 йилдан буён ҳудудда кенг ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда шаҳар типидаги тиббиёт муассалари фаолиятини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Саккиз минг нафардан зиёд киши истиқомат қилаётган ҳудудда аҳолига узоқ йиллар давомида қишлоқ врачлик пункти хизмат кўрсатган бўлса, ўтган йили шаҳар тиббиёт бирлашмаси ташкил этилди. Поликлиника биноси янгидан қурилиб, замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди. Мазкур объектда шунингдек, 10 ўринли кундузги стационар ташкил этилгани аҳолини мамнун этди.

Бугунги кунда бирлашманинг 76 кишилик жамоаси томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Педиатр врачлар Луқмон Ҳамроев, Асо Нуров, Гулистон Хўжаметова, стоматолог Шуҳрат Амонуллаев, акушер-гинеколог Фотима Ҳамроева, жарроҳ Ваҳоб Бозоров, терапевт Раҳматилло Амонуллаев, тез ёрдам врачи Рафаэл Раҳмонов, доя Фарида Мамараҳимова, ҳамширалар Муқима Бобоназарова, Гулистон Каримова, Машҳура Иброҳимоваларнинг бу борадаги хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.

–Яқинда поликлиникамизга “Газель” русумли тез тиббий ёрдам машинаси, “УТТ”, “ЭКГ” аппаратлари ва бошқа янги тиббий жиҳозлар келтирилди, - дейди бош шифокор Дилбар Ҳожиева. – Бундан ташқари, 2022 йилда 60 ўринли шифохона барпо этилиши режалаштирилган.

Мухтасар айтганда, Ғозғондаги туб ўзгаришлар тиббиёт соҳаси ривожида ҳам намоён бўлиб, замон талабларига мос ҳолда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгаймоқда.

[gallery-3143]

Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА